Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари билан Россияга қарши санкциялар таъсирини енгишга ёрдам бериш учун ишламоқда ва уларга Москва ва Пекин билан муносабатларга муқобил тақдим этишга тайёр. Пайшанба куни Америка Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Элизабет Хорст Конгресс вакиллар Палатасининг ташқи ишлар қўмитасидаги тингловда шундай баёнот берган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилмоқда.
"Улар биздан санкциялар масаласида қўллаб қувватлашни, Россия ва Хитой босимига қарши туриш йўлини топишда ёрдам ва уларга муқобил вариант тақдим этишни сўрашмоқда. Биз улар билан санкциялар масаласида, айниқса Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ўз иқтисодиётлари йўқ қилинмаслиги учун жуда фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз”, -деди дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эга.
Хорстнинг айтишича, Вашингтон ушбу мамлакатларга йўллаган хабар Россия ва Хитой билан муносабатларга "муқобил" беради. Шунингдек, у АҚШ ва Қозоғистон "энергетика соҳасида узоқ муддатли муносабатлар" билан боғлиқлигини, шу сабабли Вашингтон Остонанинг бу соҳада Москвадан қарамлигини камайтириш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.