АҚШ учта Россия компаниясига санкциялар жорий этди. Улардан бири Ўзбекистонга ускуналар етказиб беради

Улашиш:

АҚШ Давлат департаменти Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида Россиянинг учта компаниясига қарши санкциялар жорий этди. Давлат департаментининг бу ҳақдаги хабарномаси Федерал реестрда эълон қилинган, ҳужжатнинг ўзини 10 август куни эълон қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Янги чекловлар Россиянинг қуйидаги уч компаниясига қарши жорий этилмоқда:

  • «Пульсар» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси — Россиянинг йирик яримўтказгичли электроникалар ишлаб чиқувчиси;
  • Халқаро ташкилотлар ва Россияичи чартер рейсларини ташкил этиш билан шуғулланувчи Charter Green Light Moscow авиаташувчиси;
  • Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон корхоналарига жиҳозлар, ускуналар ва нефть-кимё маҳсулотлари етказиб берувчи Asia-Invest компанияси.

Америка ҳукумати юқоридаги уч ташкилотга нисбатан айнан қандай эътирозлари борлигини аниқлаштирмаган.

Санкциялар рўйхатига Россия компанияларидан ташқари, Сурия ва Ироқнинг компания ва ташкилотлар, жумладан, ҳарбий тузилмалари ҳам киритилган.

Forbes нашрининг аниқлик киритишича, санкциялар тўғрисидаги қарор 29 июль куни кучга кирган. Санкциялар доирасида АҚШнинг ҳар қандай давлат идораларига ушбу компаниялар билан шартномалар тузиш ва уларга ёрдам кўрсатиш тақиқланади. Чекловлар давлат котиби бошқа бирор қарор қабул қилмаса, икки йил давомида амалда бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.