Бувисининг уйидан қочиб кетган вояга етмаган шахсга ҳимоя ордери олиб берилди

Улашиш:

Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги “Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлимларини фаолиятини ўрганиш натижаларини тақдимотидан сўнг, профилактика инспектори томонидан оилада тазйиқ ва зўравонликка учраган вояга етмаган фуқаро Лайлонинг (исми ўзгартирилган) мурожаати марказ ҳуқуқшуноси Умид Бегматовга йўналтирилган.

У уз мурожаатида – турмушга чиқмаган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, ота-онаси ажрашиб, бошқа-бошқа оила қилиб кетгандан кейин бувисининг хонадонида яшаган. 

Отаси билан бир маҳаллада яшашини билсада, уни бирор маротаба ҳам кўрмаган, кўрса ҳам танимайди, эсини таниганидан буён бувисининг сўзидан чиқмай доимий тазйиқда, уй қамоғида яшаган, шу боис, имкон бўлди дегунча бир неча марта уйдан қочиб кетишга ҳаракат қилган. Вояга етмаганлиги сабабли тегишли идора вакиллари томонидан яна бувисининг уйига қайтариб олиб келинган. Бу ҳолат қайта-қайта такрорланавергач маҳалла профилактика инспектори томонидан оилада тазйиқ ва зўравонликка учраган вояга етамаган фуқаро Л.М. марказ ҳуқуқшуноси томонидан чуқурлаштирилган қайта ўрганиш ўтказилиб, уни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилоят бўлими вақтинчалик ётоқхонасига жойлаштирилди. 

Шароф Рашидов тумани ИИБ билан ҳамкорликда 2024 йил 10 июнь куни жабрланувчи Лайло бувисидан ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери” олиб берилди.

Марказ ҳуқуқшуноси У.Бегматов томонидан Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2023 йилдаги №829-сонли Қонунига асосан Ҳимоя ордери берилганидан сўнг ҳам тазйиқ ва зўравонлик давом этган тақдирда суд томонидан бир йил муддатга узайтирилиши тушунтирилди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.