Ғаллаоролда вояга етмаган қизнинг эрта турмушга берилишининг олди олинди

Улашиш:

16 ёшли Мадина (исми ўзгартирилган) эсини танибдики онаси чет давлатда. Айни ўсмирлик даврида онанинг меҳрига муҳтож бўлган ўсмир қизалоқ отасининг ҳам эътиборидан четда қолиб меҳрни кўчадан излади. Натижада мактабга боролмаётганлиги отаси томонидан турмушга беришни режалаштириб руҳий босим бўлаётганлиги маълум қилинди.

Фуқаро Мадина- 2008 йил 3 июлда Ғаллаорол туманида туғилган, вояга етмаган. Шу кунга қадар Ғаллаорол тумани, Молтоб МФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғида отаси, укаси ва синглиси билан бирга яшайди. 

Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги “Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлимларини фаолиятини ўрганиш натижаларидан сўнг лойиҳа доирасида профилактика инспектори томонидан оилада тазйиқ ва зўравонликка учраган фуқаро Мадинанинг мурожаати марказ ҳуқуқшуноси Умид Бегматовга йўналтирилди. Мадина ҳуқуқшунос кўмагида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими вақтинчалик бошпанасига жойлаштирилди.

Марказ ҳуқуқшуноси У.Бегматов томонидан вояга етмаган қизларни турмушга чиқиши мумкин эмаслиги, уйдан қочиб кетиш асоратлари бўйича вояга етмаганлиги учун қонуний чоралар ота-онага нисбатан қўлланилиши хақида тушунча ва руҳшунос томонидан унга руҳий кўмак берилди.

Ғаллаорол тумани ИИБ, Маҳалла уюшмаси туман бўлими, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Мадинанинг муаммоларини бартараф этиш, зўравонга нисбатан қонуний чора кўриш масалалари атрофлича ўрганилди. 

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.