20-сентябрдан боғча ва мактабларда йод препарати бепул тарқатилади

Чоп этиш

20-сентябрдан бошлаб, ҳар чоршанба куни барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида йод препаратларини бепул тарқатиш бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.

Қайд қилинишича, йод ривожланаётган организм учун энг муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Унинг танқислиги бўқоқнинг ривожланиши, қалқонсимон без дисфункцияси, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши, кретинизм каби оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикишдир», дейилади хабарда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив