Жабрланувчи Озода (исми ўзгартирилган) турмуш ўртоғи билан 10 йилдан бери яшайди. Мана шу вақт ичида у доимий тазйиқлар, камситишлар ва калтакланишлар остида яшаб келган. Сўнгги кунларда турмуш ўртоғи кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйга келиб уни аёвсиз калтаклаб, тазйиқ ўтказиб келган. Буни билган қўшниси маҳалла хотин-қизлар фаолига учрашиши зарурлигини айтди.
Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказининг Европа Иттифоқи молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва давлат органлари ўртасида гендер тенглиги бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги “Аёлларни реабилитaция қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлимларини фаолиятини ўрганиш натижасини тақдимотидан сўнг профилактика инспектори томонидан оилада тазйиқ ва зўравонликка учраган фуқаро О.С.нинг мурожаати марказ ҳуқуқшуноси Умид Бегматовга йўналтирилган.
Фуқаро С.Озода-1984 йил 11 январда Жиззах шаҳрида туғилган, оилали, 3 нафар фарзанди бор, шаърий никоҳда. Жиззах шаҳар, “Тинчлик” МФЙда яшайди. Маълумоти ўрта, ишсиз.
У ўз мурожаатида турмуш ўртоғи томонидан доимий тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётганини маълум қилди. Марказ ҳуқуқшуноси У.Бегматов томонидан жабрланувчига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) юзасидан ҳуқуқий кўмак берилди ва руҳшунос томонидан руҳий тушунтириш берилди. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими вақтинчалик бошпанасига жойлаштирилди.