Англия мактабларида телефонларга тўлиқ тақиқ қўйилди

Чоп этиш

Мактаб директорлари учун чиқарилган кўрсатмаларга мувофиқ Англия мактабларида мобил телефонлар тақиқланади, деб хабар бермоқда Gazeta.ru Times нашрига таяниб.

Янги қоидалар, шунингдек, ўқитувчиларга болалар рюкзак ва сумкаларини текшириш ҳуқуқини беради, мусодара қилинган қурилмаларнинг йўқолиши ёки шикастланиши учун ота-оналарнинг даъволаридан қонуний ҳимоя қилади.

Тақиқни бузган ва телефонни мактабга олиб келган ўқувчилар жазо сифатида дарсдан кейин қолдирилади ва гаджет номаълум муддатга мусодара қилинади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив