Россиянинг “Очаково” комбинати Ўзбекистонга “CoolCola”, “Fancy” ва “Street” газланган ичимликларини экспорт қилишни бошлади.
“2022 йил октябрь ойида “Очаково” Ўзбекистон ва Қозоғистонга “CoolCola”, “Fancy” ва “Street”нинг биринчи партиясини жўнатди”, - дея компания хабарини келтирган ПРАЙМ агентлиги.
Аниқлик киритилишича, бу ичимликлар Ўзбекистонга 0,33 литр ҳажмли алюминий идишларида етказиб берилмоқда. Бугунги кунда улар республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб улгуржи ва чакана савдо жойларида сотилмоқда. Яқин кунларда “Очаково” ичимликларини Ўзбекистоннинг "Корзинка", "Макро", "Азия" каби йирик савдо тармоқларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.
“Экспорт бозорларининг ривожланиши Россия билан бир вақтда давом этади. Биз жуда ижобий суръатларни кўряпмиз ва бу йўналишга сармоя киритишга тайёрмиз", — деди "Очаково" бош директори Юрий Антонов.
“CoolCola”, “Fancy” ва “Street” Россияда фаолиятини тўхтатишини эълон қилган Американинг “Coca-Cola”, “Fantа” ва “Sprite” ичимликлари муқобилларидир. Уларни ишлаб чиқариш март ойидан бошлаган.
Россия Ўзбекистонга “Coca-Cola” муқобилини етказиб беришни бошлади
Улашиш: