“Калашников” Россия армиясига дронлар етказиб беришни бошлади

Улашиш:

“Калашников” концерни Россия Мудофаа вазирлигига разведка ва ҳужумкор дрон-коптерлар етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда компаниялар гуруҳи президенти Алан Лушников журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Биз эълон қилмадик, лекин коптерларни ишлаб чиқаряпмиз ва армияга етказиб беряпмиз. Турли мақсадларга мўлжалланган – ҳам разведка, ҳам ҳужум”, - дейди Лушников.

Унинг аниқлик киритишича, концерннинг алоҳида дрон-коптерлари аллақачон серияли ишлаб чиқарила бошланган, баъзиларини ишлаб чиқариш эса 2023 йилда бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.