Старлинк сунъий йўлдош интернети самолётларда синовдан ўтказила бошланди

Старлинк сунъий йўлдош интернети самолётларда синовдан ўтказила бошланди

СпаcеХ бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет учун 30 000 дан ортиқ Старлинк сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирмоқда.
СпаcеХ компаниясининг савдо бўйича вице-президенти Жонатан Хофеллер “Аирлине Пассенгер Эхпериенcе Ассоcиатион” йиғилишида синовларнинг бошланиши ҳақида гапирди, дея хабар берди Блоомберг. У улар синовдан ўтказаётган компаниялар номини айтмади, бироқ бошқа потенциал ҳамкорлар билан музокаралар давом этаётганини қўшимча қилди.

Старлинк ҳафтасига олтита сунъий йўлдош ишлаб чиқаради ва янада мураккаб қурилмаларга ўтади, дея қўшимча қилди Хофеллер. Синовларнинг бошқа тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.

СпаcеХ бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернет учун 30 000 дан ортиқ Старлинк сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирмоқда. Ноябр ойи охиридаги маълумотларга кўра, орбитада 1800 га яқин сунъий йўлдош мавжуд.

Бир кун аввал Илон Маск ходимларга Старшип ракетаси учун двигателлар секин ишлаб чиқарилаётгани сабабли СпаcеХ-нинг банкрот бўлиш хавфи ҳақида мактуб йўллади.

Сунъий йўлдош оператори авиакомпаниялар билан 2021-йил июн ойида самолётларда Интернетни синовдан ўтказиш бўйича музокараларни бошлади. Бир неча кундан сўнг СпаcеХ алоқа сифатини кўрсатиш учун ракетани орбитага чиқариш вақтида Старлинк-дан интернетни синовдан ўтказишини айтди.