Бош вазир Никол Пашинян Арманистон тарихидаги илк сунъий йўлдош фазога олиб чиқилганини вазирлар маҳкамаси йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда «ArmenPress» хабар берди.
2022 йилнинг 25 май куни Ереван вақти билан соат 22:35 да АҚШнинг Канаверал космодромидан старт берилган «SpaceX» компаниясининг Falcon 9 ракетаси илк арман фазовий йўлдошини Ер орбитасига олиб чиққан.
Пашиняннинг қўшимча қилишича, Арманистоннинг «Геокосмос» давлат компанияси ва Испаниянинг «Satlantis» компанияси ҳамкорлигида ушбу натижага эришилди.