Унга Конституцияни совға қилинг. Ўзбекистон жамоатчилиги Алишер Қодировнинг ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги даъватига муносабат билдирган

Улашиш:

Таниқли блогер Никита Макаренко ва Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Алишер Қодировнинг ўлим жазосини ўта оғир жиноятлар учун жазо сифатида қайтаришга чақирган даъватига муносабат билдиришган.  

Никита Макаренко Қодиров томонидан таклиф қилинган ўлим жазосига қарши чиқиб, бу ҳолатни баттар қилади, деб таъкидлади, чунки унинг фикрича, муаммо жазо муқаррарлигининг йўқлиги ва коррупциядадир.

"Хўш, ўлим жазоси бўлади ҳам дейлик, хўш кейинчи? Айбсизларни қатл қилишади, айбдорларни эса ҳозирдагидек қўйиб юборишади. Агар "навоийлик педофиллари" ишида болани ички ишлар бўлими терговчиси зўрлаган бўлса, нима ҳақида гапириш мумкин. Ва бизга "унинг розилиги" ҳақида ёлғон гапиришнинг ҳожати йўқ. Бу ёшда ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмас.Масала жуда оғир ва ўлим жазоси уни тузатмайди", - деди Макаренко ўз блогида.

Уни парламент қуйи палатаси депутати Одилжон Тожиев қўллаб-қувватладган.

"Мен биринчи қарашда адолатли ва мақбул қарор бўлиб туюладиган бу таклифга мутлақо қўшилмайман”,- деб ёзган депутат ва ўз далилларини келтирган.

Унинг фикрига кўра, давлат ўзи бермаган ҳаётни тортиб олишга ҳақли эмас.

"Жиноятларнинг олдини олишнинг самарали воситаларидан бири - бу жазонинг шафқатсизлиги эмас, балки унинг муқаррарлиги. Ҳаёт-бу табиий ҳуқуқ! Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини бериш керак", - дея хулоса қилди Тожиев.

Айтиш керакки, баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизғин мунозараларда Қодировни қўллаб-қувватлашган ва хоинлик учун ўлим жазосини жорий этган Хитой тажрибасини қабул қилишни таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Алишер Қодиров уч ёшли боланинг ўлдирилгани ҳақида гапириб, ўлим жазосини тиклашга чақирди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.