Экрани энг яхши смартфон: Google Pixel 10 Pro XL DxOMark рейтингини забт этди

Чоп этиш

DxOMark мутахассислари смартфон дисплейларининг энг сўнгги баҳоларини эълон қилди. Янгиланган рейтингда биринчи ўрин Google Pixel 10 Pro XL'га берилди. У 161 балл тўплаб, рақобатчиларини ортда қолдирди.

Pixel 10 Pro XL'нинг дисплейи 6,8 дюймли LTPO OLED технологиясига асосланган бўлиб, 2992х1334 пиксел сифатдаги кўринишни тақдим этади. Янгиланиш суръати 1 герцдан 120 герцгача динамик мослашади. Gorilla Glass Victus 2 шишаси билан ҳимояланган экран HDRни қўллайди ва ёрқинлиги 2200 нитгача етади. Қуёш остида ҳам равшан кўриниш, паст ёруғликда эса 4 нитгача туширилиши кўз учун қулайлик яратади.

Энг яхши экранли смартфонлар (DxOMark топ-5):

  1. Google Pixel 10 Pro XL — 161 балл

  2. Samsung Galaxy S25 Ultra, Google Pixel 10 — 160 балл

  3. Google Pixel 9 Pro XL, Google Pixel 9 Pro, Samsung Galaxy S25 Edge — 158 балл

  4. Honor Magic6 Pro, Samsung Galaxy S25 — 157 балл

  5. Google Pixel 9, Samsung Galaxy Z Fold7 — 156 балл

Apple эса бу сафар кучли ўнликка ҳам кира олмади. iPhone 15 Pro Max фақат 24-ўринни (151 балл), яқинда чиқарилган iPhone 16 Pro Max эса 29-ўринни (150 балл) эгаллади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив