Ўзбекистон саудияликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

Улашиш:

Ўзбекистон саудияликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Унга кура, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади.

Мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида белгиланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.