Шоҳрух Хон, Катрина Каиф ва бошқа Болливуд юлдузларини тўйга чақириш қанчага тушади?

Улашиш:

Болливуд юлдузлари мухлислари тўйига меҳмон сифатида ташриф буюриши, қўшиқ куйлаб, рақсга ҳам тушиши мумкин. Бунинг учун катта миқдорда пул тўланса кифоя. Шоҳрух Хондан ташқари, Ритик Рошан, Канган Ранаут ва Малайка Арора Хонлар ҳам яхши гонорар эвазига тўйларда хизмат қилиши мумкин.

Фото: Bolliwoodtime

Актёр ва актрисалар ўз қадрдонлари тўйига ташриф буюргандек кулиб чиқишлари, бир неча дақиқа иштироклари учун қанча ҳақ сўрайди? Ушбу саволга қуйида жавоб бериб ўтамиз.

Приянка Чопра

 
 
Фото: Bolliwoodtime
 

Маҳоратли ва гўзал актриса тўйида иштирок этишини истаганлар 100 минг доллар тўлаши керак бўлган. Лекин Америкага келин бўлганидан кейин актриса бу каби маросимларда иштирок этмаяпти.

Катрина Каиф

 
 
 
Фото: Bolliwoodtime
 

Катрина Каифни тўйга меҳмон сифатида чақириш учун эса 120 минг доллар тўланиши керак.

Ритик Рошан

 
 
 
Фото: Bolliwoodtime
 

 

Болливуд актёрлари орасида маромига етказиб рақсга туша олиши билан ажралиб турадиган Ритик Рошан тўйдаги бир чиқиши учун 130 минг доллар талаб қилади.

Салмон Хон

 
Фото: Instagram
 

Салмон Хон ўзига белгилаган нархдан унинг ўзига бўлган ишончи юқорилигини билса бўлади. Актёрнинг тўйда кўриниш бериши учун унга 260 минг доллар тўланиши керак.

Шоҳрух Хон

 
 
Фото: Instagram

Болливуд қироли Шоҳрух Хон “энг қиммат” меҳмон ҳисобланади, ёшлар тўйига актёр ташриф буюриши учун 400 минг доллар сарфлашига тўғри келади. Лекин бу ҳаммаси эмас, БААда яшовчи жуфтлик Шохрух Хоннинг тўйдаги иштироки учун бир миллион доллар тўлаган.

Кангана Ранаут

 
 
Фото: Bolliwoodtime
 

Кангана Ранаут тўйда қатнашиши учун бошқаларга қараганда кам — 60 минг доллар сўрайди. Ранбир Капур 130 минг доллар берилсагина, иштироки билан мухлисларни хушнуд қилади.

Аммо Карина Капур, Жон Абраҳам, Сонам Капур ва Шаҳид Капурлар эса қанча пул таклиф қилинишидан қатъи назар, тўй, туғилган кун ва зиёфатларда иштирок этмайди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.