Шаҳзода Муҳаммедованинг эри актрисага уйланиш учун 65 минг доллар сарфлагани ҳамда уни нима сабабдан ургани ҳақида гапирди

Улашиш:

Фото: Instagram / @marat_khayrullayevich
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи Марат Ҳамдамов «Chotki Tv» YouTube каналига интервью берди. Интервью давомида Марат Шаҳзода Муҳаммедова билан тўйига 65 минг доллар сарфлаганини маълум қилди.

«Аслида тўйимиз баҳорда бўлиши керак эди. Лекин ўша пайтда қўлимда нақд кўринишидаги пулим бўлмаган. Ўшанда ишларим орқага кетиб, юкларим чегарада қолиб кетган. Шунинг учун тўйни кузга қолдирганман. Лекин тўйим бўладиган ноябрдан уч ой олдин ҳам қўлимда нақд пул йўқ эди. Тўйни ҳисоблаганимизда 60 минг доллардан кўпроққа тушиши ҳисобланган. Шаҳзодага айтганман, лекин пулим йўқлигини билса, мени ташлаб кетади, деб ўйлаганман. У синаш учунми, тўйдан олдин менга жуда катта шартлар қўйган. Кейин мўъжиза юз берган, бирданига учта лойиҳа буюртмаси тушган ва аванс кўринишида роппа-роса 65 минг доллар беришган. Шундай қилиб, Ўзбекистонга келиб, тўйни ўтказиб, эртаси куни яна Россияга учиб кетганмиз. Ўшанда асал ойи учун Дубайга чипта олинган эди, лекин ишим кўплиги учун Дубай саёҳатини бекор қилиб, Москвага кетишга тўғри келган», — дейди Марат.

Шунингдек, Марат Ҳамдамов Шаҳзодага бир марта қўл кўтаргани, бу ҳолат эса Шаҳзоданинг айби билан бўлмагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.
«Тўйда бир қўлини қаттиқ сиқиб ушлаганим учунми ёки стрессданми қўлида қон яхши юришмай увушиб қолган. Шунда Шаҳзода ‘Саратонга чалиндиммикан?’ деганида ўзимни тута олмай, юзига тарсаки тортиб юборганман. ‘Нима деяпсан, бунақа гапларни гапирма’, деганман», — дейди Марат Ҳамдамов.

Маълумот учун, Марат ва Шаҳзода 2018 йилнинг ноябрида турмуш қурган. Уларнинг Милана исмли қизи бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.