Янги етакчи. Энг яхши дисплейга эга смартфон номи маълум бўлди

Улашиш:

Узоқ вақтдан буён DxOMark платформасида дисплейлар тести бўйича биринчи ўринни эгаллаб келаётган Samsung ўз ўрнини Huawei P50 Pro’га бўшатиб берди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Huawei’нинг янги модели 93 балл тўплаб, Samsung Galaxy S21 Ultra’ни икки баллга ортда қолдирди ва энг яхши дисплейли смартфон номига эга бўлди. Эндиликда DxOMark рейтингни қуйидагича кўриниш олган:

  • Huawei P50 Pro — 93 балл;
  • Samsung Galaxy S21 Ultra — 91 балл;
  • Galaxy Note 20 Ultra — 90 балл.

Тест натижаларига кўра, дисплейдаги маълумотлар яхши ўқилади (70 балл) ва экран пирпирамайди. Шунингдек, смартфон 82 баллни экранга тегиниш ва ҳаракатлар ҳисоби натижасида қўлга киритган. Телефон ростдан ҳам борлаган асосий соҳа — бу артефактлар (турли хил бузилишларнинг мавжудлиги/йўқлиги, масалан, рангли нуқталар). У ушбу йўналиш бўйича 86 баллни қўлга киритган бўлиб, бу смартфон тести борасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

P50 Pro модели пикселлари сони 2700х1125 бўлган 6,6 дюймли эгилган OLED-дисплейга эга бўлган. Экраннинг янгиланиш частотаси флагманлар учун стандарт — 120 герц, сенсорли экраннинг дискретизация частотаси эса 300 герцга етади. Экраннинг корпусга нисбати 91,3 фоиз.

Аввалроқ Huawei P50 Pro+ модели 20 каррали оптик ва 200 каррали рақамли зумга эга бўлиши маълум бўлганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.