Интерпол ва Миср ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўшма операцияси натижасида жуда катта миқдордаги ўғирлик ва товламачилик учун халқаро халқаро қидирувда бўлган 40 ёшли тошкентлик эркак Ўзбекистонга экстрадиция қилинди!
Қандай қўлга тушди?
Жорий йилнинг январь ойида Қоҳирада ўтказилган махсус операция давомида ушбу шахс қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у жиноят содир этганидан сўнг дарҳол хорижга қочган ва мамлакатни талабалик йилларида тарк этган.
Йиллар давомида яшириниб юрган!
Жиноятчи йиллар давомида чет элда яшириниб, Интерполнинг халқаро қидирув рўйхатида бўлган. Аммо қонундан қочишнинг иложи йўқ — қонун уни Мисрда топди!
Бу биринчи ҳолат эмас!
Қайд этиш жоизки, шу йилнинг ўзида Россиядан Қозоғистон орқали 20 йил аввал фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик аёл ҳам Ватанга экстрадиция қилинган эди.
Қонунчилик ўз сўзини айтади! Ҳозирда экстрадиция қилинган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.