Қирғизистонда Интерпол томонидан қидирилаётган ўзбекистонлик ҳибсга олинган

Улашиш:

 Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Интерпол базасида ўта хавфли жиноятчи сифатида рўйхатга олинган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган. У 12 миллиард сўмлик сохта декларацияларни расмийлаштиришда гумон қилинмоқда.

МХДҚ матбуот хизматига таяниб Kaktus ёзганидек, 26 июль куни Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланган ва ҳибсга олинган. Халқаро жиноий полиция ташкилоти бош котибиятининг реестрида у ўта хавфли жиноятчи сифатида ўтади.

Интерпол маълумотларига кўра, ҳибсга олинган шахс ўз шериклари билан биргаликда сохта божхона юк декларацияларини расмийлаштирган, натижада Ўзбекистон давлат бюджетига 12 миллиард сўм (тахминан 955 минг доллар) дан ортиқ зарар етказилган.

Ҳибсга олинган шахс тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тергов олиб борилмоқда.

Жиззахда оғир жиноятда гумон қилинувчини қўлга олишда ёрдам бергани учун пул мукофоти берилиши эълон қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.