Хоразмлик фуқаро тотализатор орқали фуқароларнинг пулини ўмариб, 4 та уй ва машиналар сотиб олгани аниқланди

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.М. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб, эвазига ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситаларини расмийлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.