Фароғат Хуррамова – Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган маданият мактабида чизмачилик, рангтасвир, композиция ва меъморчилик асосларидан сабоқ беради. У акварел билан ишлашни яхши кўради, шунингдек, графикалар билан шуғулланади. Унинг ишида энг долзарб мавзулардаги плакатлар алоҳида ўрин тутади. У «UzTrend» ўқувчиларига оилавий зўравонлик муаммосига бағишланган асарлар туркуми билан аллақачон таниш. Унинг навбатдаги ижод маҳсули «Мен соя бўлишни хоҳламайман!» Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бири – фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаёти ҳақида гапиради.![]()
Бу расмнинг мазмуни шундан иборатки, фуқаролиги йўқ одамларнинг келажаги йўқ. Узоққа қараб кетаётган одамлар – паспорти бор одамлар. Олдинги планда чизилган кишиларнинг фуқаролиги йўқ, улар аро йўлда қолганлар.![]()
«Дарахт бир жойда кўкаради». Кесилган дарахтлар, булар кексаликда фуқароликдан маҳрум бўлган кишилар.![]()
Фуқаролиги йўқ кишилар сайлаш ҳуқуқидан маҳрум. Бу расмнинг мақсади, улар ҳам овоз беришга ҳақли эканини кўрсатмоқда.![]()
Бу композициянинг маъноси қуйидагича, ёрқин ранглар фонида чизилган излар фуқаролиги бор одамлар, совуқ ранглар фонида тасвирланган излар, аксинча, фуқаролиги йўқ кишилар.![]()
Мувозанат. Чапда тасвирланган одамлар фуқаролиги бор, тўла ҳуқуқли кишилар, ўнгда эса паспорти йўқ кишилар. Улар ҳавода муаллақ турмаслиги керак, улар ҳам тўкис яшаш бахтига муносиб.![]()
Бу севишганлар фуқаролиги йўқ инсонлар. Улар келажаги қандай бўлишини ўйлаб оила қуришга қўрқадилар.![]()
Бу расмнинг мазмуни қуйидагича, фуқаролиги йўқ кишиларнинг ҳаёти худди шахмат ўйинига ўхшаб кетади. Баъзида ютади, баъзида ютқазади. От бу фуқаролиги бор кишилар, пиёда паспорти йўқ инсонлар.![]()
Паспорт столига борадиган йўл лабиринтга ўхшайди. Бу одамга лабиринтдан чиқишга ёрдам беринг.![]()
Бу болалар фуқаролиги йўқ бўлиб туғилган, улар ҳам бахтли келажак эгалари бўлишга ҳақли.
Фуқаролиги йўқ одамлар муҳим ва тайинли ишга жойлаша олмайди, шунинг учун улар доимий яшаш жойига эга эмас.![]()
Композиция марказида тасвирланган инсон чуқур ўйга толган, у келажакда тўла тўкис ҳаёт кечира оладими?!![]()
Бу қиз ўз ҳиссиётларини ёзув орқали ифодаламоқда. Паспорти йўқ шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқини давлат ўз ҳимоясига олишини хоҳлайди.![]()
Фуқаролиги йўқ шахслар жамиятда ўз ўрнини топа олмай, ўзларини бегонадек ҳис қилади.![]()
«Шаффоф соя бўлишни истамайман». Бу фуқаролиги йўқ шахсларнинг ички туғёни.![]()
Бу расмнинг мазмуни қуйидагича, фуқаролиги йўқ шахслар қоқигулга ўхшаб ҳавода изсиз йўқолиб кетадилар.