Энди ижро ҳаракатларига аралашганлик учун ҳам жавобгарлик бор

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси 11.04.2022 йилдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига 2321-моддаси киритилган.

Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади» деб белгиланди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.