«Калмар ўйини»ни суратга олган режиссёр ҳамда сценарийнавис Хван Дон Хёк, бир неча ойдирки, шов-шувли сериалнинг давоми устида ишлаяпти.
Иккинчи мавсум қандай бўлади?
Яқинда, «Critics Choice Awards» мукофотлаш маросимида режиссёр пардани сал кўтаргандек бўлди. Бош қаҳрамон Сон Ки Хун «бутун дунё учун аҳамиятли ишни амалга ошириш»га шайланяпти, деди у журналистлар билан суҳбатда (Манба: «Comicbook»).
«Ки Хун биринчи мавсумда тўплаган тажрибаси, нималарга ўрганган бўлса — энди ҳаммасига суянишига тўғри келади. Айрим қаҳрамонлар жедайларга, яна бирови Дарт Вейдер («Юлдузлар жанги») айланади, тўғрими? Ўйлашимча, эҳтимол Ки Хунни қалтис вазиятлар ва оғир синовлар кутмоқда», — деди Хван Дон Хёк.
«Калмар ўйини» сериалининг жаҳон премьераси Netflix да 2021 йилнинг 17 сентябрида бўлганди. Релизнинг 17-куни сериални томоша қилганлар сони 111 миллиондан ошганди.