Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 17.03.2023 йилдаги Ф.Тўйчиевдан давлат фойдасига 487,9 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, нусхаси томонларга юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 487,9 минг сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.