Бугунги кунда солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз сиёсати мавжуд.
Бу сиёсат қўмитанинг 2020 йил 4 декабрдаги 386-сонли буйруғига асосан ишлаб чиқилган. Мазкур сиёсан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилиб, унда халқаро ташкилотлар таклифлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасида жаҳон тажрибаси, шу жумладан ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” ҳалқаро стандарти талаб ва таклифлари ҳисобга олинган.
Сиёсат солиқ органлари фаолиятида коррупцион ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга барҳам беришга йўналтирилган асосий принцип ва талабларни белгиловчи муҳим ички идоравий ҳужжат ҳисобланади.
Сиёсат талаблари солиқ органларининг лавозими, бажарадиган вазифаларидан қатъий назар меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимлари учун мажбурий исобланиб, ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс мазкур Сиёсат талабларига риоя этиши юзасидан таништирилиб борилади.
Шунингдек, ушбу сиёсат билан коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинган. Улар:
1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари
3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий раҳбатлантириш
4. Солиқ назоратини ташкил этиш
5. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар
6. “Сирли мижоз” тадбири
7. Солиқ органлари фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш
8. Ички идоравий ҳужжатларнинг антикоррупцион экспертизаси
Шунингдек, коррупцион ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш тизими ҳам йўлга қўйилган. Шахсий таркиб ҳамда жисмоний ва юридик шахсларда ходимларнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлигига, одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишига шубҳа туғилса, улар ҳақида солиқ қўмитасига тегишли алоқа каналлари орқали хабар бериш имконияти яратилган.
Бундай мурожаатларни кўриб чиқишда солиқ органларининг ваколатли мансабдор шахслари муаллифнинг шахсини сир тутилишини таъминлайди.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни Солиқ органларининг ишонч телефонлари, телеграм каналлари (ботлар), Қўмитанинг расмий веб сайтидаги “Коррупцияга қарши курашиш” бўлимидаги алоҳида аноним хабар бериш канали, расмий электрон почта манзиллари, Шахсий хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси телефонлари алоқа каналлари орқали бериш мумкин. Тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Солиқ органларида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган ходимлар, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, белгиланган тартибда рағбатлантирилади.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати