Бюро аралашгач қарз тўли қайтарилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  25.04.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.Б ҳисобидан ундирувчи "CASH U MIKROMOLIYA TASHKILOTI" МЧЖ фойдасига 42.220.725 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.04.2023 йил куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг яшаш хонадонига борилиб мол-мулкларини хатлаш жараёнида қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган 42.220.725 сўм пул маблағлари тўлиқ тўланиб ҳужжат ижроси амалда таминланди.

Хусниддин Мелиев - Давлат ижрочиси  

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.