Жанубий Корея Мудофаа вазири Ким Ён Хён мамлакатда юзага келган вазият учун фуқаролардан узр сўради ва истеъфога чиқди.
Yonhap хабарига кўра, Ким Ён Хён мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилингани учун ватандошларидан узр сўраган.
"Миллий Мудофаа вазири сифатида мен масъулиятни тўлиқ тан оламан ва жамоатчиликнинг саросима ва безовталигига сабаб бўлганимдан афсусланаман," - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл сешанба куни мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган ва буни "шимолий кореяга қарши давлат кучларини" йўқ қилиш зарурлиги билан изоҳлаган эди. Давлат раҳбарининг айбловлари парламентда кўпчиликни ташкил этувчи Демократик партияга қарши қаратилган эди. Кейинроқ парламент депутатлари шошилинч йиғилиш ўтказиб, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз беришди ва президент маъқуллагандан сўнг бекор қилинди.
Бугун кундузи Жанубий Кореянинг олтита мухолифат партияси парламентга президент импичменти лойиҳасини тақдим этди. Эндиликда лойиҳа мажлисда кўриб чиқилгандан сўнг 24 соатдан 72 соатгача овоз бериш ўтказилиши керак.