Ўзбекистон Хитойнинг чиқиндиларни ташувчи биринчи электр машинасини қабул қилган. Ушбу машиналарни мамлакатимизда йиғиш режалаштирилмоқда

Улашиш:

Хитойнинг Chengdu Shiny Technology компаниясининг чиқиндиларни ташувчи биринчи электромобили Ўзбекистонга етказиб берилган. У тор кўчаларда ҳаракатлана олади ва атроф-муҳит учун ҳам зарарсиздир. Машина Жиззах вилоятида синовдан ўтказилмоқда.  

Экология вазирлиги маълумотларига кўра, электромобилни фойдаланиш учун Eco House чиқинди кластери буюртма берган. Машина атмосферага заҳарли чиқиндиларни чиқармайди ва атроф-муҳитга зарар етказмайди. Шунингдек, у тор кўчаларда ҳаракатлана олади. У Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.

"Автомобиль тўлиқ қувват билан 300 километр масофани босиб ўтади. Бу кун давомида аҳоли пунктларидан чиқиндиларни олиб ташлаш ва уларни махсус полигонларга ташиш имконини беради. Шунингдек, у уч тоннагача юкни осонгина ташиши мумкин", - деди кластер раҳбари Жаҳонгир Худойбердиев.

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи компания мутахассиси Вей Го ушбу машиналар Хитойнинг Ченгду шаҳрида ишлаб чиқарилаётганини, аммо компания келажакда уларни Ўзбекистонда йиғишни бошлаш ниятида эканини билдирган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.