Мутахассис: Марказий Осиё давлатлари олдида Россия билан муносабатларни ривожлантиришнинг иккита йўли турибди

Улашиш:

Россия Фанлар академияси умумий тарих Институти илмий ходими Татьяна Котюкованинг таъкидлашича, бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари олдида Россия билан муносабатларни ривожлантиришнинг иккита йўл турибди. 

Бу ҳақида Котюкова Марказий Осиё тадқиқотлари Институти    томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилган. 

Унинг айтишича, илгари Совет иттифоқи таркибига кирган давлатлар 30 йил ўтгач, маълум бир тарихий бурилиш олдида туришибди, яъни улар кейинги ҳаракатни ривожлантиришнинг иккита йўлини танлашлари керак. 

Воқеалар ривожи вариантларидан бири шундан иборат бўлиши мумкинки, 1917 йилгача бўлган воқеалар, тарихнинг совет даври, Россиянинг тинчликпарвар контингент шаклида МДҲ ва умуман дунёдаги можароларда иштироки билан боғлиқ тарихий қўрқувларни долзарблаштиришни давом эттириш йўли турибди.   

Мутахассиснинг айтишича, 1985 йилдан кейин туғилган кишиларга маълум маънодаги “тарихий хотира” мажбуран сингдирилмоқда.

Иккинчи йўл – Марказий Осиё давлатлари ва Россия ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.   Натижада   кўп асрли тарих давомида мажбуран сингдирилган ва реал қўрқувлар мажмуини енгиб ўтиш имконияти яратилади.

“Бу йўлдан бориш 50 га 50. Бироқ, Россияда ҳам, Марказий Осиё давлатларида мавжуд битта омилни эътиборга олиш керак. Бу давлатларда   маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан Россияни танламаган зиёлилар қатлами йўқ эмас. Бу ҳолатни ўрганиб чиқиш талаб этилади”, - деди Котюкова.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.