YouTube сўнгги ҳафталар давомида қайта дизайн қилинган бош саҳифасини синовдан ўтказди. 9to5google видеохостингнинг мобил ва десктоп талқинларида бош саҳифалар қандай бўлишини кўрсатди.
Тестдан ўтаётган бош саҳифалар редизайни бир нечта фойдаланувчига кўринган. Улар фурсатни бой бермай скриншот олишга улгуришди.
iPad планшетидаги Safari браузерида янгиланган YouTube қуйидаги кўринишда бўлади:
Турли темалардаги карусель бурчаклари ўтмаслашган тўртбурчаклар кўринишига келтирилган. Митти роликлар бурчаклари ҳам бош саҳифада, шунингдек, видео саҳифасидаги қидирувда янада думалоқлашди. Лайк/дизлайк, «улашиш» ва ҳоказо тугмалар таблетка шаклини олган.
Десктоп (компютерлар) учун YouTubeда қора тема янада «қорайган»:
YouTube бош саҳифаси редизайни тестлари давом этмоқда, шу боис ҳозирча уни кўриш имконияти катта эмас.