Беш кун ишлайдиган ўзбекистонликларни сентябрь ойида мини-таътил кутмоқда

Чоп этиш

Кузнинг биринчи ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч-тўрт кун дам олишлари мумкин. Дам олиш кунлари олти ёки беш кунлик иш ҳафтасига қараб ҳисобланади.  

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонида айтилган.

Бу йил 1 сентябр куни нишонланадиган Мустақиллик куни якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, дам олиш куни иш кунига ўтказилади. Шунга асосланиб, 2 сентябрь душанба куни ишланмайди.

3 сентябр, сешанба куни жорий йилда қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар кетма-кет уч кун дам олишади. Ҳафтада беш кун ишлайдиган ходимлар эса календар дам олиш куни – шанба куни ҳам дам олишади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлашга ёз ўрталарида тайёргарлик кўришни бошлаган эди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив