Мамлакатдаги энг катта “Ҳаёт” уйсиз итлар бошпанасининг асосчиси Ўзбекистон Экопартиясидан депутатликка номзодини қўйган

Улашиш:

Ўзбекистондаги энг йирик "Ҳаёт" итлар бошпанасининг асосчиси ва раҳбари, Ўзбекистон экологик партияси аъзоси Ирина (Ирода) Маткаримова парламент сайловларида депутатликка номзодини қўйган.  

27 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Ирина (Ирода) Маткаримова Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг Аҳмад Югнакий номидаги 24-округидан депутатликка номзод бўлади. Бу ҳақда "Ҳаёт" бошпана каналида маълум қилинган.

"Бу экология, ижтимоий адолат ва барқарор ривожланиш масалаларида чин дилдан ғамхўрлик қиладиган ва фаол ишлайдиган инсондир", - дейилмоқда хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон экологик партияси вакили Ирина Жуманиязовна атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида округ ва республика манфаатларини илгари суриш учун зарур бўлган барча фазилатларга эга эканлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамизки, хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг парламент сайловларида онлайн иштирок этиши учун saylov.mfa.uz. сайти ишга туширилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.