Битта қўнғироқ билан 15 миллиондан ортиқ қарз ундирилди

Улашиш:

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар орқали қарзни ундириш юзасидан чиқарилган ижро варақаларига асосан барча қарздорлар ҳам тўловлардан бош тортади деб бўлмайди. Ҳуқуқий маданиятли, қарздорликни тўламасликнинг оқибатларини тўғри тушунтирса, хулоса қиладиган фуқароларимиз ҳам кўплаб топилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси  ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг июнь ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 2712 нафар қарздордан 1,1 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди. 

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 22 май 2023 йилдаги Я.Н.дан Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 15,5 миллион солиқлар  ва бошқа мажбурий тўловлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Я.Н. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. 

Комилжон Элмуродов - Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро бўлими давлат ижрочиси

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.