Бу байрам кишилар ва xалқларни бирлаштиради. Мансур Тошматов Янги йилни нишонлаш хусусида гапирди

Улашиш:

Ўзбекистонда, МДҲнинг бошқа кўплаб мамлакатларида бўлгани каби, умумий тарихда пайдо бўлган Янги йилни нишонлаш анъаналарини эҳтиёткорлик билан сақлаш давом этмоқда. Арча, мандаринлар, янги йил кўк чироқлари, “Оливье” салати, бенгал учқунлари ва бошқалар Янги йил байрамларининг ўзгармас атрибути бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда, 10, 20 ва 50 йил олдин бўлгани каби, одамлар Янги йилда учун телевизорни ёқиб, гўё биринчи марта кўргандек, “Омадли жентелменлар", "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг", "Иван Васильевич касбини ўзгартирмоқда" ва бошқа филмлар қаҳрамонлари дуч келадиган вазиятларни мароқ билан томоша қилишади. Шунингдек, "Москва кўз ёшларига ишонмайди" филмидаги Катя Тихомированинг тақдирига ҳамдард бўлишади, "Муҳаббат ва каптарлар" филмидаги Раиса Захаровнанинг ҳаракатларидан ғазабланишади. Айтиш мумкинки, совет мероси узоқ вақтдан бери бизнинг ҳаётимизга мустаҳкам кириб келган ва ўзбекистонликларнинг маданий кодининг ажралмас қисмига айланган.

Шу билан бирга, вақтни тўхтатиб бўлмайди ва албатта, сўнгги ўн йилликларда кўп нарса ўзгарди. Агар 30 йил олдин чет элллик мандаринлар ёки апелсинлар болалар учун мўжиза саналган, катталар эса дудланган Болтиқбўйи шпротларини қидиришган бўлса, бугунги кунда дўкон жавонлари турли туман маҳсулотлар билан тўлдирилган.

photo_2022-12-27_21-08-58.jpg

Бошқа томондан, ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам кўпчиликнинг янги йил дастурхонида учта ўзига хос шоҳона салат – "Оливье", "Винегрет" ва "Пўстин остидаги селедка" ҳукмронлик қилади. Байрамнинг асосий мавзуси ҳам ўзгармаси қолди- Янги йилни қандай нишонлаганингиз, уни шундай ўтказасиз. Буларнинг барчаси – авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир оила тарихининг саҳифалари ва анъаналаридан иборат бўлиб, қариндошлар янги йил дастурхони атрофида йиғилиб, бир-бировларига совғалар беришади, янгиликларни муҳокама қилишади.

Ушбу байрамнинг ўзига хослиги шундаки, у миллий хусусиятларни ҳам, умумий маданий анъаналарни ҳам бирлаштиради. Шунинг учун кўпинча Ўзбекистондаги янги йил дастурхонларида палов ва норин “Мимоза” салати ва балиқ билан уйғунлашган.

Ўзбекистон халқ артисти, продюсер, Ўзбекистон давлат филармонияси жазз оркестрининг бадиий раҳбари Мансур Тошматовнинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси биргаликда ҳақиқий хонадон илиқлиги ва байрам муҳитини, қариндошларнинг чинакам муҳаббатини яратади, уларни орзу қилишга ва мўжизаларга ишонишга мажбур қилади.

photo_2022-12-27_21-08-59.jpg

“Бизнинг оилада янги йил анъаналари ҳамманикидек бир хил. Мен учун ҳам, набираларим учун ҳам арчани безаш жуда муҳим, ҳамма нарсани муҳокама қилганимиздан ва ҳамма нарсага келишиб олганимиздан кейин бунга жуда жиддий тайёргарлик кўрамиз. Кейин Янги йил ва Рождество қўшиқлари ва куйлари остида безашга киришамиз. Бу қизиқарли, мароқли ва энг муҳими-масъулиятли маросим”, - деди артист.

Тошматовнинг сўзларига кўра, кекса авлод ўз анъаналарига эга – шампан виноси ва албатта, оливье ва винегрет.

"Мен бу салатлар ва шампан виносисиз байрамона дастурхонни тасаввур қила олмайман. Умуман олганда, биз эскичасига нишонлаймиз. Албатта, мен бу вақтда совет филмларини, шунингдек, эртакларни ва ҳатто мултфилмларни томоша қилишни яхши кўраман", - деди суҳбатдошимиз.

Мансур Ғаниевич бир неча йил олдин ўзига янги йил байрамларини оиласи билан кутиб олишга ваъда берган.

photo_2022-12-27_21-09-06.jpg

"Ҳа, янги йил арафасида ишлаш жуда қизиқарли ва қувончли эди. Ўшанда, кечқурун саккиздан эрталаб соат иккигача мен бир вақтининг ўзида беш-олтита жойга ташриф буюришим мумкин эди. Аммо бу гастроллар туфайли бир неча бор янги йилни машинада нишонладим. Бу мени жуда хафа қиларди, айниқса невараларим туғилгандан кейин, шунинг учун мен ўзим учун бу байрамни фақат оилам билан нишонлашга қарор қилдим", - дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, суҳбатдошимиз ўзининг узоқ ижодий йўлида кўплаб воқеалар ва қизиқарли дақиқаларни бошидан кечирган. Унинг сўзларига кўра, артистни қандай кутилмаган ҳодисалар кутиши мумкинлигини ҳеч қачон билмайсиз, асосийси нима бўлишидан қатъий назар - табассум қилишдир.

“Тахминан 30 йил олдин дўстларим ва болаларим билан Янги йилни Чимёнда нишонлашга қарор қилдик. Ўзимиз билан жуда кўп маҳсулот олиб бордик, амм негадир уларни қовуриш ва пиширишнинг имкони бўлмади. Пишмайди холос! Эҳтимол, бу жуда совуқ бўлганлиги ва кислороднинг камлиги туфайли эди. Натижада, янги йилни оч ва ғазабланган ҳолда кутиб олдик. Эрталаб бир амаллаб ўзимиз учун байрам уюштиришга муваффақ бўлдик, аммо кейин тезда йиғилиб, уйга қайтдик. Шундай қилиб, байрамни уйда, илиқ ва фаровонликда, оила ва дўстлар ёнида нишонлаш яхшироқ эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўйди!”, -дея эсламоқда Тошматов.

photo_2022-12-27_21-09-07.jpg

Бизнинг суҳбатимиз беихтиёр саволга олиб келди-нега СССР қулаганидан кейин ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, Янги йил Ўзбекистонда бу қадар илдиз отди?

“Ишончим комилки, Янги йил байрами тўғри манзилни топган, чунки Ўзбекистонда байрамларни яхши кўрадиган жуда қувноқ ва позитив одамлар яшайди. Шунинг учун Янги йилни нишонлаш мамлакатимизда бу қадар илдиз отган. Аминманки, бошқа байрамлар пайдо бўлса ҳам, биз буни илиқ қабул қиламиз. Янги йил – ахир оилавий байрам ҳамдир. Оилага тегишли ҳамма нарса биз учун жуда қадрлидир. Ушбу байрам одамлар ва халқларни бир-бирига яқинлаштиради. Унинг борлиги нақадар яхши”, - деди афсонавий маэстро.

Шу билан бирга, унинг кузатувларига кўра, сўнгги ўн йилликларда мамлакатда янги йилни нишонлашда ҳеч нарса ўзгармади: ўша арча ва ўша чироқлар. Айни пайтда имкониятлар ошди холос. Бир пайтлар совға сифатида мандаринни олиш сеҳрли байрамнинг энг унутилмас дақиқаларидан бири эди.

photo_2022-12-27_21-09-03.jpg

Суҳбатимиз якунида Тошматов янги йил арафасида қариндошлар ва яқинлардан қадрли нарса йўқлигини таъкидлади.

“Мен учун Янги йил кечаси эскисини кузатиб, янги йилни оилам, қариндошларим ва яқинларим билан нишонлаш жуда муҳимдир”, - дея якун ясади артист.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.