Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ипотека шартлари қандай?

Улашиш:

Марказий банк Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги ипотека шартлари таққосланган ҳисоботни тақдим этди.

Ўзбекистонда қайта молиялаштириш ставкаси юқорироқ кўрсаткични – 14 фоизни кўрсатмоқда. Россияда ушбу кўрсаткич 8,5 фоизга тенг бўлса, Қозоғистонда 10,2 фоизни, Қирғизистонда эса 8 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистондаги йиллик ўртача фоиз ставкаси 17,5 фоиз бўлиб, Россияда бу кўрсаткич 7,7 фоиз, Қозоғистонда 8,4 фоиз, Қирғизистонда эса 12,8 фоиз этиб белгиланмоқда.

Ўзбекистонда ипотека қарзи олишнинг ўртача муддати 17,1 йилни ташкил қилмоқда. Энг кам муддат (9 йил) Қозоғистонда эканлиги таъкидланмоқда. Қирғизистонда нисбатан кўпроқ – 9,8 йилни, Россияда эса энг кўпи – 20,9 йилни кўрсатмоқда.

Энг узоқ муддатли кредитлар ҳам Россияда (30 йил). Қозоғистон ва Қирғизистонда энг кўпи билан 25 йилга, Ўзбекистонда эса 20 йилга бориб тақалади.

Ўзбекистондаги ўртача ипотека ҳажми 18 791 долларни ташкил қилмоқда. Қозоғистонда мазкур кўрсаткич 29 425 долларга, Россияда эса 45 500 долларга етган бўлса, Қирғизистонда бу бўйича маълумот йўқ.

Ўзбекистонда пойтахтда қурилган янги уйлар бўйича энг паст нархлардан бири – 1 квадрат метр учун 811 долларни, Қирғизистонда – 798 долларни, Қозоғистонда – 912 долларни, Россияда эса – 3721 долларни кўрсатмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда пойтахтнинг иккиламчи бозоридаги уйларнинг ўртача энг паст нархи – 740 долларни ташкил қилмоқда. Қирғизистонда – 770 доллар, Қозоғистонда – 808 доллар, Россияда эса – 3546 доллар этиб белгиланмоқда:

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.