Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор давлат органларига янги раҳбарлар тайинлади, дея хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Тайинловлар
- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.
- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;
- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;
- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан аввал Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланганди.