Сардор Умурзоқов Президент Администрацияси раҳбари этиб тайинланди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ишдан олинганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг