Фаррух Омонов Президент администрацияси масъул ходими этиб тайинланди

Улашиш:

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фаррух Омонов Президент администрацияси масъул ходими этиб тайинланди.

Ф.Омонов 1988 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчисидир.

Аввал Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси, шунингдек Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг тадбиркорлик, ахборот технологиялари ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.