2024 йилда АҚШдан Ўзбекистонга 24,5 минг турист ташриф буюрди

Улашиш:

2024 йилда Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистонга 24 545 нафар турист келди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 7 720 нафарга кўп.

Ўзбекистонга келган 30 672 нафар кишининг асосий сафар мақсадлари қуйидагича:

  • Саёҳат: 24 545 нафар;
  • Хизмат юзасидан: 2 861 нафар;
  • Қариндошларни йўқлаш: 2 517 нафар;
  • Тижорат: 397 нафар;
  • Ўқиш: 340 нафар;
  • Даволаниш: 12 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида 6,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.