Ходим ишга тикланди

Улашиш:

Қонунчиликка кўра, ишга тиклаш бу меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим қонунга хилоф тарзда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишига тикланиши ҳисобланади. Ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ишга тикланади. Бунда иш берувчи ходимга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашга мажбурдир. 

ФИБ Жиззах туманлараро судининг 18.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан Ш.Рашидов туман ХТБга карашли 2-сонли умумий ўрта мактаби ходим Т.Ш.ни ишдан ноқонуний бўшатилганлиги ҳолати юзасидан ажрим чиқарди. СУд қарорида Т.Ш.ни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Прокуратура бюроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ходим ижро ҳужжатида кўрсатилган ишга тикланди.

 

Нуриддин Маматқулов - Прокуратура бюросининг  Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.