МИБ суд қарорига асосан фуқарони қайта ишга тиклади ва иш ҳақини ундириб берди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ижро варақасига асосан Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат унитар корхонасининг 2019 йил 30 декабрдаги  100-к-сонли буйруғининг 5-хатбошида Г.Орзиқулова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қисмини ғайриқонуний деб топиб бекор қилинган.

Давогар Г.Орзиқулова “UzTest” давлат унитар корхонасига иш юритувчи вазифасига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига  2021 йил7 октябрда келиб тушади. Ушбу ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давогар Г.Орзиқулова 12 январь 2022 йилда “UzTest” давлат унитар корхонасига иш юритувчи вазифасига ишга тикланди.

Шунингдек, ФИБ Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази давлат унитар корхонаси ҳисобидан ундирувчи Г.Орзиқулова фойдасига 15.358.044 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада  2022 йил 2 февраль куни иш ҳақи пуллари амалда тўлиқ ундирилиб ундирувчи Г.Орзиқулованинг аризасига асосан пластик картасига ўтказилиши таъминланди.

 

Дўстмуродов Ахроржон - МИБ Жиззах шаҳар бўлим давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.