Россияда ноқонуний миграцияни ташкил этганлиги учун ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари ҳибсга олинган. Видео

Улашиш:

Ўзбек ва тожик диаспоралари раҳбарлари Россияда ноқонуний миграция фаолиятини ташкил этиш ва рус тили бўйича сертификатлар олиб бергани учун ҳибсга олинган.

Россия Федерацияси Иркутск вилояти Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий маркази раиси ва тожик диаспораси раисининг ўринбосари қўшимча таълим маркази билан биргаликда пул эвазига рус тилини билиш, Россия қонунчилиги тарихи ва асосларини билиш тўғрисида сертификатлар беришган.

  

Тергов томонидан аниқланишича, рус тилини билишини тасдиқловчи сертификат учун ҳуқуқбузарлар   8 минг рублдан олиб, умумий ҳисобда 1,5 миллион рублни қўлга киритишган.

Уларнинг офиси ва уйларида ўтказилган тинтувлар давомида компютерлар, флеш-карталар, 1,7 миллион рубл нақд пул, банк карталари, патронлар ва ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.   

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.