“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 9 нафар ноқонуний бўшатилган ходимлари ишга қайта тикланди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шахар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорларига асосан қарздор “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан ундирувчи жами 9 нафар ходим фойдасига иш ҳақи ундириш ва ишга тиклаш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.

Мазкур ижро ишлари юзасидан юқорида кўрсатилган қарздор “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ ҳисобидан қарздорликлар дархол тўлиқ ундирилиши таъминланиб, 9 нафар фуқаро ишга тикланди

  Давлат ижрочиси Х.А.Хасанов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.