Жиззах шаҳар ХТБдан 14 нафар ходимга тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорларига асосан қарздор Жиззах шаҳар ХТБ ҳисобидан ундирувчи жами 14 нафар ходим фойдасига иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.

Мазкур ижро ишлари юзасидан юқорида кўрсатилган қарздор  ҳисобидан қарздорликлар 3 иш кунида 34 миллион сўм маблағ тўлиқ ундирилиши таъминланди.    

Х.Мелиев Давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.