Фуқароларнинг ойлик иш ҳақлари ундириб берилди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳисобидан ундирувчилар Т.Н, Н.З, С.А.лар фойдасига жами 46.595.000 сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида  қарздор АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”дан ундирувчилар Т.Н, Н.З, С.А.ларнинг 46.595.000 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

Б.Пайзимуродов - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими

давлат ижрочиси                                                       

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.