Оилани тиклаш савоб

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 30.09.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор О.Абдуллаевнинг ҳисобидан ундирувчи З.Фарходованинг фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисм алимент пуллари ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 19.10.2021 йилда келиб тушган. 

Шу куннинг ўзида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини  ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддаларига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорга ижро учун юборилган.

30.03.2023 йилда қарздор ва ундирувчи давлат ижрочиси томонидан яраштирилиб, ушбу ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

 

Б.Пардаев Давлат ижрочиси 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.