Давлат хизматлари ўз вақтида бажарилмаса тўловнинг ярмини қайтариб бериш таклиф қилинди

Улашиш:

Молия вазирлиги томонидан ўз муддатида бажарилмаган давлат хизматларининг пули қайтарилиши бўйича тегишли қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, ДХМ “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчига хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида қўшимча киритиш белгиланмоқда.

Мазкур маблағлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ариза берувчининг мурожаатига асосан қайтарилади.

Бунда қайтарилган маблағлар ДХА томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундирилади.

Қарор лойиҳаси 12 октябрга қадар давом этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.