Канада олимлари қандли диабет касаллигининг II тури ривожланишини секинлаштириш ва олдини олиш йўлини топди. Бунинг учун тегишли кўрсатмага мувофиқ, D витамини қабул қилиш зарур. Бу ҳақда ССВ хабардор қилмоқда.
Тадқиқотда иштирок этган кўнгиллилар олти ой давомида одатдаги меъёрдан кўпроқ дозада мазкур дармондорини қабул қилган. Якунда ушбу муолажа қандли диабет ривожланишига мойиллиги бўлган ва оз муддат аввал ушбу касалликка чалинган беморларда яхши самара бериши аниқланган.
Аммо кўп йиллардан бери хасталикдан азият чекиб келаётганлар саломатлигида D витамини натижасида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Олимлар фикрича, бундай беморларда метаболик функциянинг яхшиланишини қийин кечиши табиий. Ижобий кўрсаткичга эришиш учун янада кўпроқ вақт талаб этилиши мумкин.
Шунингдек, қандли диабет билан оғриган ва унга мойиллиги бўлганлар махсус овқатланиш рационига қатъий амал қилиб, жисмоний фаол турмуш тарзига одатланишлари зарур.