Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг солиқ қарздорлигини ундириш умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органи қарорларига асосан амалга оширилади ва бу борада самарали ишлар қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Солиқ тўловлар ундирувига оид жами иш юритувдаги ижро хужжатларидан 1385 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 39 млрд. 143 млн. сўмлик қарздорликлари ундирилган бўлса, қарздорларга тегишли 25 та 6 млрд. 587 млн. сўмлик мол-мулкалари хатловга олиниб, шундан 8 та, 6 млрд. 487 млн. сўм мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.