Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

Улашиш:

Жиззах вилоятида ўз вақтида тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш учун Мажбурий ижро бюроси ва вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари ҳамкорликда фаолият юритишмоқда.   

Улар қарздор корхоналарнинг мол-мулкларини хатловга олиб, юзага келган қарзни ундириш чораларини кўрмоқда. 

Жиззах шаҳридаги Х.К. томонидан катта миқдордаги солиқ қарздорлигини тўлашни пайсалга солиб келаётганди. Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида ушбу қарздорлик суммасини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжжати бўлиб, унга асосан қарздорга тегишли HYUNDAI русумли автотранспорт воситасини реализация қилиш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.  

Ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давом этмоқда.  

Э.Шодиев Давлат ижрочиси 

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.